Abituriyentlarga xabarnoma

Ҳурматли Абитуриент!

Аввало, Сизга мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасидан бизнинг ТДПУ Шаҳрисабз филиалини танлаганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бизнинг жамоа ўз олдига замонавий билимларни эгаллаб, соҳанинг етук мутахассиси бўлишни ҳамда жонажон Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишни ният қилган интилувчан ёшларга ўз мақсадларига етишишида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва бор имкониятларини сафарбар этади.

  2020-2021 ўқув йилида ТДПУ Шаҳрисабз филиали кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича 10 та бакалавриат 625 та таълим йўналишларида  талабани  қабул қилади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёшларнинг олий таълим олишлари учун яратилаётган шароитлар йилдан-йилга кенгайиб, инсон капиталига давлат томонидан жуда катта инвестиция киритилмоқда. Бундай ғамхўрлик натижасида талабаликка қабул қлинган ёшлар сони охирги уч йилда уч баробарга ортди. Жорий йилда абитуриентларнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш тўлиқ масофадан амалга оширилди. Бизнинг ТДПУ Шаҳрисабз филиали кириш учун 5907 нафар абитуриент ҳужжатларини  рўйхатдан ўтказдилар. Кундузги таълим учун 2500 нафарга яқин, сиртқи таълимга 3500 нафарга яқин  абитуриент талаба бўлиш истагини билдирган.

Бугунги кунда бутун жаҳонда кечаётган пандемия сабабли мамлакатимиз олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари муддатлари кечиктирилди. Бу аввало, Сиз ­- ёшларнинг саломатлигингизни ўйлаб, ўз билимингизни намоён қилиш учун қулай ва хавфсиз шарт-шароит яратиш мақсадида қилинди.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан кириш имтиҳонлари шаҳарлар ва вилоятлардаги марказий стадионларда, яъни очиқ майдонларда карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йил сентябрь ойининг 2-санасидан бошлаб ўтказилиши режалаштирилди.

Сиз паспортингиз ва ДТМ рухсатномангиз билан рухсатномада кўрсатилган манзилга белгиланган вақтда етиб келишингиз зарур. Эслатиб ўтамиз, ДТМ рухсатномаларини жорий йилнинг 22 августидан бошлаб ДТМ сайти (www.dtm.uz)даги шахсий кабинетингиз орқали олишингиз мумкин!

 

Муҳтарам Абитуриент!

Имтиҳон куни белгиланган манзилга карантин қоидаларига риоя қилиб, хавфсизлигингизни таъминлаб, яхши кайфиятда ва ўз вақтида етиб келишингизни сўраймиз.

Азиз ота-оналар ва яқинларингиздан имтиҳон кунлари уйда қолиб, имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиб боришларини сўраймиз.

Кириш имтиҳонларининг ўтиш муддати, жадвали ва натижалари ҳамда ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавобларни shf.tdpu.uz сайти,  https://t.me/shahrisabz_tdpu телеграмм каналидан олишингиз, шунингдек, tdpukesh@mail.ru электрон адресга ёки (75) 5220650 рақамли телефонга мурожаат этишингиз мумкин.

Унутманг, фақат пухта тайёргарлик ва кучлим билим билангина талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишингиз мумкин. Шундай экан, бир дақиқа ҳам билим олиш ва ўз устингизда ишлашдан тўхтатманг. Сизга ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб олишингизда улкан зафарлар тилаймиз.

 

      Омад ёр бўлсин!

 

      Ҳурмат билан,                                                                                                               А.Г. Ғаниев

                                                                                                                                       ТДПУ Шаҳрисабз филиали директори

 

 

  2020-2021-oʻquv yilida TOSHKENT DAVLAT PEDAGOGIKA UNIVERSITETI SHAHRISABZ FILIALIning bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga abituriyentlardan tushgan arizalar haqida    
  MAʼLUMOT    
  Ta'lim tili: O'zbekcha              
          20.07.2020 holatiga      
  Yo'nalish nomi Yo'nalish kodi Qabul reja Qabul 2020
  Grant Kontrakt Ta'lim yo'nalishini tanlaganlar soni (5 ta lik) Tanlov Ta'lim yo'nalishini tanlaganlar soni (1-tanlov) Tanlov
  Ta'lim shakli: Kunduzgi    
1 Fizika va astronomiya 5110200 15 35 1 032 20,64 123 2,5
2 Pedagogika va psixologiya 5110900 2 20 1 751 79,59 169 7,7
3 O‘zbek tili va adabiyoti 5111200 8 30 1 776 46,74 320 8,4
4 Xorijiy til va adabiyoti: ingliz tili 5111400 8 30 1 753 46,13 153 4,0
5 Boshlang‘ich ta’lim 5111700 13 70 4 318 52,02 444 5,3
6 Maktabgacha ta’lim 5111800 30 70 3 509 35,09 558 5,6
7 Pedagogika va psixologiya (Kitob tumani) 5110900 1   103 103,00 41 41,0
8 Pedagogika va psixologiya (Shahrisabz tumani) 5110900 1   86 86,00 26 26,0
9 Pedagogika va psixologiya (Yakkabog' tumani) 5110900 1   106 106,00 22 22,0
10 O‘zbek tili va adabiyoti (Kitob tumani) 5111200 5   106 21,20 55 11,0
11 O‘zbek tili va adabiyoti (Qamashi tumani) 5111200 3   75 25,00 33 11,0
12 O‘zbek tili va adabiyoti (Shahrisabz tumani) 5111200 3   98 32,67 36 12,0
13 O‘zbek tili va adabiyoti (Yakkabog' tumani) 5111200 1   97 97,00 34 34,0
14 Xorijiy til va adabiyoti: ingliz tili (Kitob tumani) 5111400 5   119 23,80 33 6,6
15 Xorijiy til va adabiyoti: ingliz tili (Qamashi tumani) 5111400 3   72 24,00 13 4,3
16 Xorijiy til va adabiyoti: ingliz tili (Shahrisabz tumani) 5111400 2   87 43,50 27 13,5
17 Xorijiy til va adabiyoti: ingliz tili (Yakkabog' tumani) 5111400 2   82 41,00 10 5,0
18 Boshlang‘ich ta’lim (Kitob tumani) 5111700 1   163 163,00 91 91,0
19 Boshlang‘ich ta’lim (Qamashi tumani) 5111700 3   268 89,33 37 12,3
20 Boshlang‘ich ta’lim (Yakkabog' tumani) 5111700 13   262 20,15 85 6,5
      120 255 15 863 42,30 2 310 6,2
  Ta'lim shakli: Sirtqi    
21 Boshlang‘ich ta’lim 5111700   75 12 728 169,71 2007 26,8
22 Maktabgacha ta’lim 5111800   75 10 941 145,88 1497 20,0
        150 23 669 157,79 3 504 23,4
  Ta'lim tili: RUSCHA              
23 O‘zga tilli guruhlarda o‘zbek tili 5112400 10 40 558 11,16 49 1,0
24 O‘zga tilli guruhlarda rus tili (o‘zbek guruhlari uchun) 5112501 8 30 1 349 35,50 141 3,7
25 O‘zga tilli guruhlarda rus tili (o‘zbek guruhlari uchun) (Kitob tumani) 5112501 3   106 35,33 42 14,0
26 O‘zga tilli guruhlarda rus tili (o‘zbek guruhlari uchun) (Qamashi tumani) 5112501 2   52 26,00 7 3,5
27 O‘zga tilli guruhlarda rus tili (o‘zbek guruhlari uchun) (Shahrisabz tumani) 5112501 2   57 28,50 28 14,0
28 O‘zga tilli guruhlarda rus tili (o‘zbek guruhlari uchun) (Yakkabog' tumani) 5112501 5   83 16,60 22 4,4
      30 70 2 205 22,05 289 2,9
      150 475 41 737 66,78 6 103 9,8